Қўқонда Янги йил арчаси ёниб кетди (фото)
Қўқон шаҳри марказида ўрнатилган Янги йил арчаси ёниб кетди. «Xabar.uz» электрон манзилига ушбу ҳодиса фотолари келиб тушди.
Эътиборлиси, бу — Янги йил арчаларининг ёниши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас.
Дастлаб, Мирзо Улуғбек туманидаги «Локомотив» истироҳат боғида Янги йил олдидан ўрнатилган арча ёниб кетганди.
Сўнг, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ўрнатилган 12 метрли арча ёнгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Юқоридаги ҳолатда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter