Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистон депутатлари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

Қорақалпоғистон депутатлари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

Фото: Президент матбуот хизмати.

20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XXXI сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни юмшатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» нашри хабар берди.

Сессияда депутатлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлари сўзга чиқиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларга ўз муносабатини билдирди ва Қорақалпоғистон халқининг бугунги кайфияти хусусида фикр билдирди.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида ҳаёт ўз маромида давом этмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг