Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон: тартибсизликларда иштирок этган яна 35 нафар фуқаро қўйиб юборилди

Қорақалпоғистон: тартибсизликларда иштирок этган яна 35 нафар фуқаро қўйиб юборилди

Жўқорғи Кенгес илтимосномаси ҳамда Қорақалпоғистонда юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия таклифига кўра, Бош прокуратура томонидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни яна 35 нафар айбланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. 

Шу йилнинг  30 август куни 34 нафар, 13-14 октябрь кунлари Мустақил Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатдаги 38 нафар айбланувчи ҳам оиласи бағрига қайтарилган эди.

Шу тариқа комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг