Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда вазият барқарорлашди

Қорақалпоғистонда вазият барқарорлашди

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий қилинган фавқулодда ҳолат доирасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берилди.

АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров бу ҳақда қуйидагиларни қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ:

  • жамоат тартибини, ўта муҳим ва тоифаланган объектларни ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятини таъминловчи инфратузилма объектларининг муҳофазаси кучайтирилди;
  • Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги, шу жумладан транспорт воситалари учун чекловлар ўрнатилди;
  • жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилиши, уларнинг шахсий кўрикдан ўтказилиши, улардаги ашёлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши йўлга қўйилди;
  • Қорақалпоғистон Республикасига кириш ҳамда ундан чиқиш чекланди ва юридик шахслар фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатишга қаратилган иш ташлашлар ва бошқа ҳар қандай ҳаракатлар, тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши тақиқланди;
  • ушбу ҳудудда қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва махсус воситалар сотилиши тақиқланиб, жисмоний ва юридик шахслардан қурол ва ўқ-дорилар вақтинчалик олиб қўйилиши жорий қилинди. Дори-дармон ва алкоголь маҳсулотлари муомаласининг эса алоҳида тартиби жорий этилди.

«Ҳозирги вазиятда Қорақолпоғистон Республикасидаги юртдошларимизни ҳамжиҳатликка ва оқилона иш тутишлари, жорий қилинган фавқулодда ҳолат талабларига қатъий риоя қилишлари, шунингдек, асоссиз кўчага чиқмасликларини ва турли ғаразли ташвиқот ва ҳаракатларга берилмасликни сўраб қоламиз.

Ушбу вақтинча  жорий қилинган Фавқулодда ҳолат юзасидан Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақами орқали 24 соат давомида боғланишингиз ва керакли маълумотларни олишингиз мумкин», дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда вазият барқарорлашди ва ҳаёт ўз маромига қайтмоқда. Провакацион ташвиқотлар ўтказган шахслар қўлга олинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг