Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича AҚШ Конгрессига ҳисобот киритилади

Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича AҚШ Конгрессига ҳисобот киритилади

Конгрессмен Стив Чаботнинг айтишича, AҚШ Ўзбекистоннинг кенг қамровли, очиқ ва ишончли тергов ўтказиш ниятини олқишлайди.

Чабот AҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича Кокус» аъзоси ва Марказий Осиё бўйича қуйи қўмита ҳамраиси сифатида Қорақалпоғистондаги вазиятни яқиндан кузатаётганини ва ҳукуматнинг уни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон бўйича Кокус» аъзолари AҚШ Конгрессига Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича холис маълумотни ўз ичига олган расмий ҳужжат (Congressional Record) тақдим этишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Ушбу ҳужжат барча сенаторлар ва конгрессменлар офисларига тарқатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг