Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қорасини кўрсатмаган» «Дамас»: МЧЖ маънавий зарарга тортилди

«Қорасини кўрсатмаган» «Дамас»: МЧЖ маънавий зарарга тортилди

Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаролар Д.Ш. ва А.Ш. томонидан мурожаат келиб тушган.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 4 октябр куни фуқаро Д.Ш. «Лабо» русумли, А.Ш. еса «Дамас» русумли автомашина сотиб олиш учун «Uz Auto Premium» МЧЖ билан шартномалар расмийлаштирган.

Шартнома шартларига кўра, транспорт воситаси қийматининг 30 фоизи миқдорида, яъни Д.Ш. 27 миллион 719 минг сўм, А.Ш. эса 27 миллион 100 минг сўм тўловни амалга оширишган. Расмийлаштирилган шартномаларнинг 1.1 бандида МЧЖ тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 90 иш куни ичида автомашиналарни ўз эгаларига етказиб бериш мажбуриятини олган. Бироқ масъуллар томонидан шу кунга қадар келишилган транспорт воситалари етказиб берилмаган.

Мурожаатни ўрганиш натижаси юзасидан истеъмолчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундиришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман судига даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан «Uz Auto Premium» МЧЖ ҳисобидан истеъмолчилар Д.Ш. фойдасига 27 миллион 719 минг сўм асосий қарз ва 2 миллион сўм маънавий зарар ҳамда А.Ш. фойдасига 27 миллион 100 минг сўм асосий қарз ва 2 миллион сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди. Шунингдек, жавобгар ҳисобидан давлат фойдасига 2 миллион 792 сўм давлат божи ундириладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг