Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшни давлатлар билан шерикликдаги янги лойиҳалар кўриб чиқилди

Қўшни давлатлар билан шерикликдаги янги лойиҳалар кўриб чиқилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 8 август куни президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган. Юртимизда қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган.

Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда кичик бизнесни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги миллий рейтингини ишлаб чиқиш тизими ҳам муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг