Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қўйлиқ» бозори бузилиши яна рад этилди

«Қўйлиқ» бозори бузилиши яна рад этилди

Фото: Xabar.uz

«Қўйлиқ» бозорини шаҳар эҳтиёжлари учун олиб қўйиш масаласида Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдириб, бозор бузилмаслигини айтган.

«Қўйлик» деҳкон бозорининг тўлиқ ҳудуди давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилмаган. Асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмаларининг ўрни қурилиш жараёнига жалб этилади. Бунда, асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади. Лойиҳага кўра, жалб этиладиган ҳудуднинг умумий майдони 10 минг кв.метр атрофида бўлади», дейилади хабарда.

Айтилишича, ишлар якунидан сўнг, бозорларнинг автотураргоҳи хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда тегишли рухсатнома бўлса, кўприк ва ёндош йўлларнинг таянч иншоотлари остида жойлаштирилиши мумкин.

Ушбу ер майдонлари йўл ўтказгич, Бектемир йўлидан ТХАЙга ва ТХАЙдан Бектемир йўлига (Фарғона йўлининг давоми) тушувчи йўллар қурилиши сабабли давлат ва жамоат фойдасига жалб этилаётгани билдирилган.

Аввалроқ «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилиши ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берганди.

Сўнг бозорчилар йўлни тўсиб қўйгач, «Қўйлиқ» бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаевга кўра, бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг