Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон пойтахти номини Остонага қайтариш масаласи жиддийлашмоқда

Қозоғистон пойтахти номини Остонага қайтариш масаласи жиддийлашмоқда

Фото: Xabar.uz

Қозоғистон пойтахтига Остона номини қайтиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди, деб ёзади Zakon.kz.

Президентга бу ташаббус ҳақида депутатлар маълумот берган, улар ўз навбатида аҳоли билан учрашувлар чоғида қайта-қайта билдирилган таклифлар, шунингдек, референдум давомида фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига таянди, дейди Желдибай.

Парламент аъзоларининг таклифи Конституциявий қонун лойиҳасига президент Тўқаевнинг розилиги билан киритилган.

Руслан Желдибай шу билан бирга, Биринчи президентнинг мамлакат тарихидаги ҳал қилувчи ролини ҳисобга олади.

Назарбоев Қозоғистоннинг замонавий давлатчилигини мустаҳкамлаш ва пойтахтни шакллантиришда муҳим рол ўйнаган, шунинг учун Биринчи Президент исмига шарафланган бошқа объектлар ўз номларини сақлаб қолиши керак, дея қўшимча қилди матбуот котиби.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг