Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон — қайси давлат дипломи Ўзбекистонда кам тан олинган?

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон — қайси давлат дипломи Ўзбекистонда кам тан олинган?

Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ОТМлари битирувчиларининг дипломлари нострификацияси натижалари таҳлил қилинди. Ваъзирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова томонидан хабар қилишича, нострификация даражаси юқори ва паст кўрсаткичли олий таълим муассасалари аниқланган.

ҚИРҒИЗИСТОН мисолида таҳлиллар. Бу мамлакатда 64 та ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 25 таси давлат ва 39 таси нодавлат ОТМлар ҳисобланади. Қирғизистонда 18 000 (кундузги - 42%, сиртқи – 58%) нафарга яқин ўзбек ёшлари таҳсил олмоқда.

Диплом нострификацияси кўрсаткичи юқори ОТМлар:

Қирғизистон миллий университети,
Ўш давлат университети,
Қирғизистон давлат университети,
Қирғизистон миллий аграр университети,
Қирғизистон давлат техника университети,
Қирғизистон давлат тиббиёт академияси,
Қирғизистон миллий консерваторияси,
Қирғизистон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси,
Ўш технология университети.

Диплом нострификацияси кўрсаткичи паст ОТМлар:

Марказий Осиё халқаро университети,
Қирғиз-Ўзбек университети,
Халқаро тиббиёт олий мактаби,
Баткен давлат университетининг Қизил-Қия гуманитар-педагогика университети,
Ўш гуманитар-педагогика институти,
Жалолобод давлат университети,
Ўш давлат юридик институти,
Майлуу-Суу иқтисодиёт ва бошқарув институти.

ҚОЗОҒИСТОН мисолида таҳлиллар. Бу мамлакатада 27 000 (кундузги - 30%, сиртқи – 70%) нафарга яқин ўзбек ёшлари таҳсил олмоқда. Бугунги кунда Қозоғистонда 145 та ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 10 та миллий университет, 35 та давлат ОТМлари, 15 та акционерлик ОТМлари, 13 та ҳарбийлашган ОТМлари ва 72 та хусусий ОТМлари ҳисобланади.

Халқаро тан олинган ташкилотларнинг 1000 талик ОТМлар рейтингига Қозоғистондаги 8та ОТМ кирган:

Қозоғистон миллий университети,
Евроосиё миллий университети,
Қозоғистон миллий техника университети,
Қозоғистон миллий педагогика университети,
Жанубий Қозоғистон давлат университети,
Караганда давлат университети,
Қозоғистон Британия техника университети,
Қозоғистон халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университети.

Диплом нострификацияси кўрсаткичи паст ОТМлар:

Жанубий Қозоғистон давлат фармацевтика академияси,
Қозоғистон муҳандислик-педагогика халқлар дўстлиги университети,
Жамбул гуманитар-техника университети,
Халқаро юридик институти,
Шимкент университети,
Сирдарья университети,
Тараз давлат университети.

ТОЖИКИСТОН мисолида таҳлиллар. Бу мамлакатда 38 та ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 2 та миллий университет, 23 та давлат ОТМлари, 4 та университет филиаллари, 4 та ҳарбийлашган олий таълим муассасалари ва 3 та хорижий давлатларнинг университетлари филиаллари ҳисобланади. Тожикистонда 10 000 (кундузги - 30%, сиртқи – 70%) нафарга яқин ўзбек ёшлари таҳсил олмоқда.

Диплом нострификацияси кўрсаткичи юқори ОТМлар:

Тожикистон миллий университети,
Ички ишлар вазирлиги олий мактаби,
Тожикистон давлат аграр университети,
Тожикистон миллий консерваторияси,
Тожикистон давлат тиббиёт университети,
Тожикистон давлат техника университети.

Диплом нострификацияси кўрсаткичи паст ОТМлар:

Тожикистон очиқ университети,
Хўжанд давлат университети,
Тожикистон давлат педагогика университети,
Тожикистон тадбиркорлик ва сервис институти,
Тожикистон солиқ ва ҳуқуқ институти,
Тожикистон давлат тиллар институти,
Қўрғонтепа давлат университети,
Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг