Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТуркСОЙдан умумий тарих сари. Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжонда «Туркийларнинг умумий тарихи» ўқитилмоқда

ТуркСОЙдан умумий тарих сари. Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжонда «Туркийларнинг умумий тарихи» ўқитилмоқда

Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжоннинг умумий ўрта таълим мактабларида «Туркийларнинг умумий тарихи» фани ўқитила бошланди. Дарслик Турк кенгаши буюртмасига асосан Халқаро турк академияси томонидан ишлаб чиқилган.

Академия томонидан расман хабар қилинишича, жорий йилда Туркияда 30 000, Қозоғистонда 15 000 ва Озарбайжонда 10 000 ўқувчи факултатив дарс сифатида «Туркийларнинг умумий тарихи» фанини танлаган.

Дарслик қадимги даврдан то XV асргача бўлган вақт тарихини қамраб олган. Унда туркийлар давлатлари тарихидан ташқари урф-одатларнинг келиб чиқиши, маданияти ва миллий ўйинлар ҳақида кенг маълумот берилган..

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон ТуркСОЙ халқаро ташкилотига аъзо бўлди. Туркий халқлар маданияти халқаро ташкилоти (ТуркСОЙ) томонидан Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёси маданияти пойтахти, деб эълон қилинган.

Турк маданияти халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия маданият вазирликлари томонидан имзоланган шартнома ва ҳамкорлик тамойилларига кўра ташкил этилган эди. Халқаро ташкилот туркий халқларни бирлаштирган ҳолда моддий ва маданий ёдгорликларни сақлаш, ривожлантириш ва келажак авлодга етказиш ишларида ҳамкорлик қилади.

Эндиликда туркий халқларнинг умумий тарихи учта давлатда ўрганила бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг