Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги аниқланди

Қозоғистонда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги аниқланди

Аввал хабар берилганидек, бугун Қозоғистон Республикаси Караганда области Шетский туманида МAН юк машинаси ва «Меrcеdеs-Benz Sprinter» йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.

«Ўрганиш натижаларига кўра, «Меrcеdеs-Benz Sprinter» микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчилардан 8 нафари (Қозоғистон фуқаролари) воқеа жойида вафот этган, халок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганида улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлиги аниқланди», дейилади ФВВнинг қўшимча маълумотида.

Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.

Аввалги берилган бирламчи шошилинч хабарда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлганлиги айтилган эди. Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда халок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг