Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда пойтахт номини ўзгартириш вақти маълум қилинди

Қозоғистонда пойтахт номини ўзгартириш вақти маълум қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фармонидан сўнг пойтахт расман Остона деб қайта номланади.

Адлия вазири Канат Мусин парламент мажлиси чоғида пойтахт номини ўзгартириш тўғрисидаги фармон бир ой ичида имзоланишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Янги Қозоғистон» партияси депутатлари пойтахт Нурсултонга олдинги номи — Астана (Остона)ни қайтаришни сўрашганди. 

Остона номи 2019 йилда Биринчи президент Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг, ҳозирги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифи билан Нурсултонга ўзгартирилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг