Қозоғистонда қанча рус миллатига мансуб аҳоли қолгани айтилди

Қозоғистон халқлари бирлиги куни арафасида мамлакат Миллий статистика бюроси миллатларнинг улуши борасида маълумот берди.
2023 йил ҳолатига кўра Қозоғистонда 19,8 миллион киши истиқомат қилади, шундан:
- 70,6 фоизи - қозоқлар,
- 15,1фоизи - руслар,
- 3,2 фоизи - ўзбеклар,
- 1,9 фоизи - украиналиклар,
- 1,5 фоизи - уйғурлар,
- 1,1фоизи - немислар,
- 1,1 фоизи - татарлар,
- 0,7 фоизи - озарбайжонлар,
- 0,6 фоизи ва бошқа миллат вакиллари - корейслар ва бошқа миллатлар.
Қозоғистонда жами 124 миллат вакиллари истиқомат қилади.
Wikipedia маълумотларига кўра, Қозоғистонда 3 млн атрофида рус миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter