Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қрим ва Севастополдаги талабалар ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчириши мумкин

Қрим ва Севастополдаги талабалар ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчириши мумкин

Видеодан скриншот

Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, «ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис» уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўрашганди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг