Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурбон ҳайити намози вақти маълум қилинди

Қурбон ҳайити намози вақти маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Юртимиздаги жоме масжидларда 2022 йил 9 июль шанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизматининг хабар қилишича, пойтахт масжидларида шанба куни эрталаб соат 05:20 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса, намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг