Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуруқ ва нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради

Қуруқ ва нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради

Фото: Xabar.uz

Бугун 25 август куни республика бўйича қуруқ ва нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 29-34° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 30-32° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг