Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қушча озод бўлди» – Twitter энди Илон Маскники

«Қушча озод бўлди» – Twitter энди Илон Маскники

Маск Twitter бош директори лавозимини эгаллади. Собиқ раҳбарият компанияни тарк этган. Бу ҳақда СNBC телеканалида маълум қилинди. 

Twitter бош директори Параг Агравал ва молиявий директор Нед Сегал компаниянинг Сан-Францискодаги бош қароргоҳини тарк этишган.

Хабарда айтилишича, эндиликда ижтимоий тармоқ бошқаруви маъмуриятига янги хўжайин раҳбарлик қилади.

«Энди Маск Twitter’нинг раҳбари», – дейилади хабарда.

Маскнинг Twitter’даги 44 миллиард долларлик хариди бугун ёпилиши кутиляпти. Агар бу содир бўлмаса, компания томонидан тадбиркорга нисбатан қўзғатилган суд жараёни бошланиши мумкин.

Чоршанба куни Маск компания штаб-квартирасига ташриф буюриб, ходимлар билан учрашган. Шунингдек, ушбу платформадаги аккаунтидаги имзони ҳам ўзгартирган: «Твитлар бошлиғи».

Бир соат олдин эса  Маск «Қушча озод бўлди» дея твит қолдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг