Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қувада фуқаро мобил илова орқали танишининг картасини «шип-шийдон» қилди

Қувада фуқаро мобил илова орқали танишининг картасини «шип-шийдон» қилди

Фото:«Xabar.uz»

24 сентябрь куни Қува туманида яшовчи фуқаро И.Э., туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.  Унда баён этилишича, фуқарога тегишли банк пластик картаси ҳисобидан 2.135.625 сўм миқдоридаги пуллар ечиб олинган. 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро И.Э., таниши 28 ёшли Н.Ю., билан биргаликда зиёрат вақтида, 2020 йилнинг 7 сентябрь кунидан 10 сентябрь кунига қадар мобил илова орқали Н.Ю., ўзининг телефон рақамига И.Э.,нинг пластик карта рақамларини киритиб, 2.135.625 сўмни ечиб олишга эришганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди (ўғирлик) билан қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг