Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуйи палата депутатлари Сенат қайтарган қонун лойиҳасини тўғридан-тўғри Президентга юбормоқчи

Қуйи палата депутатлари Сенат қайтарган қонун лойиҳасини тўғридан-тўғри Президентга юбормоқчи

Қонунчилик палатаси депутатлари жорий йил 21 июнда қабул қилинган, аммо 4 августда Сенат томонидан рад этилган «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқишдан олиб ташлаб, Вазирлар Маҳкамасига юбориш ҳақидаги масалани депутатларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватламади.

Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Маълум қилинишича, депутатлар Сенат рад этган ушбу қонун лойиҳаси жамият учун муҳим ва амалиётда одамларни ортиқча сарсон бўлишининг олдини олади, деб ҳисоблайдилар ва бир қатор депутатлар ўз ваколатларидан фойдаланиб қонун лойиҳасини қайта қабул қилиш ва тўғридан-тўғри Президентга имзога юбориш зарурлигини билдиришмоқда.

«Шу кунгача депутатлар бу ваколатдан фойдаланишмаган», – деб ёзмоқда Кушербаев.

Маълумот учун, Қонун лойиҳасида:

  • ФҲДЁ органи томонидан никоҳ тузишга бир ойда рухсат берувчи қоидани чиқариб ташлаш;
  • эллик ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар ёки ўртада боласи бўлган никоҳланувчи шахслар учун, шунингдек, ҳомиладор аёл ва унинг туғилажак боласини ўз боласи деб тан олувчи шахс учун тиббий кўрикдан ўтиш ихтиёрий эканлигини белгилаш кўзда тутилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг