Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуёшдан энергия олиш бўйича рекорд ўрнатилди — Бельгия

Қуёшдан энергия олиш бўйича рекорд ўрнатилди — Бельгия

Фото: «PV Magazine»

Бельгияда олдин ҳеч қачон сўнгги уч ойдаги каби кўп қуёш энергияси ишлаб чиқарилмаган — бу ҳақда мамлакатдаги юқори волтли тармоқни бошқарувчи «Elia» компанияси матбуот котиби Мари-Лор Ванвансиле маълум қилди, деб ёзмоқда VRT.

Серқуёш ва қуруқ ёзнинг афзаллиги — уйларнинг томларига ўрнатилган қуёш панеллари жуда самарали ишлайди.

«Қуёшдан энергия ишлаб чиқариш бўйича рекордлар май ва июнда янгиланди, бироқ энг яхши натижага июлда эришилди: 935 гигаватт-соатлик янги рекорд ўрнатилди», — дейилади «Elia» компанияси хабарида.

Бельгияда олдинги рекордлар 2022 йилнинг майида (888 гигаватт-соат) ва 2020 йилнинг майида (683 гигаватт-соат) ўрнатилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг