Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман: Риши Сунак Буюк Британия бош вазири

Расман: Риши Сунак Буюк Британия бош вазири

Риши Сунак қирол Чарлз Учинчидан мандат олган ҳолда расман Британия Бош вазири лавозимини эгаллади.

Сунак Британиянинг йил бошидан бери учинчи бош вазири ва 200 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг ёш ҳукумат раҳбари ҳисобланади.  Аввалроқ, у Консерваторлар партияси лидери этиб сайланган эди.

Сунак Борис Жонсон ҳукуматида бир муддат молия вазири лавозимида ишлаган.

Бундан олдинги мамлакат бош вазири Лиз Трасс эса истеъфога чиқди. Унинг истеъфоси ҳам бугун, 25 октябр куни Буюк Британия қироли томонидан қабул қилди.

Трасс ҳукумат раҳбари лавозимида бор-йўғи етти ҳафта ишлади, холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг