Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расул Кушербаев: «Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид»

Расул Кушербаев: «Китобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид»

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага беришни Конституцияга зид, деб ҳисоблашини маълум қилди.

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади», деб белгиланган.

Ушбу Конституцион норма талабларидан келиб чиқилса давлат умумтаълим мактабларида таълим бериш билан боғлиқ барча жараёнлар бепул ҳисобланади. Бунда дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш ҳам.

Шу боис, мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага бериш ҳам Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз.

Бу бизнинг нуқтаи назаримиз ва уни тўғри, деб ҳисоблаймиз. Бироқ бу борадаги якуний хулосани Конституциявий судимиз билдирганида янада мақсадга мувофиқ иш бўларди, – дейди Расул Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари сезиларли даражада ошгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг