Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Реал» Англия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи

«Реал» Англия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи

Фото: «Футбол 24»

«Реал Мадрид» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳамда Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингем трансферига қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди Marca нашри.

Манбага кўра, испанлар хавбек учун 120 миллион евродан кўпроқ пул тўлашмоқчи. Мадридликлар январ ойида музокаралар анча жонланишига ишонишмоқда.

Кеча CIES Football Observatory эълон қилган дунёнинг энг қиммат футболчилари рейтингида Жуд Беллингем (€208,2 млн) 1-ўринни эгаллаганди.

19 ёшли Беллингем 2020 йилдан буён «Боруссия» шарафини ҳимоя қиляпти. Жорий мавсумда у барча турнирларда 22 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди, учта голга ассистентлик қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг