Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 «Реал» Килиан Мбаппени миллиард еврога сотиб олмоқчи

 «Реал» Килиан Мбаппени миллиард еврога сотиб олмоқчи

Килиан Мбаппе яна бир бор «Реал Мадрид»нинг назарига тушди. La Gazzetta dello Sport нашрига кўра, клуб Мбаппе учун миллиард евро сарфлашга тайёр.

«Бунга унинг трансфер нархи, маоши, комиссиялари ва футболчининг имиж ҳуқуқлари киради», – дея аниқлик киритмоқда нашр.

Қайд этилишича, 630 миллион евро Мбаппенинг кейинги тўрт мавсумдаги маоши бўлади, трансфер нархи, трансфер бонуси ва комиссиялар эса 150 миллион евро.

«Реал Мадрид» президентининг фикрича, Мбаппе келажакда жамоани бошқариши керак. Хабар қилинишича, Флорентино Перес ўзининг яқинларига парижлик футболчи учун катта маблағ сарфлашга тайёрлигини айтган.

«ПСЖ» ҳужумчиси эса клуб билан шартномаси бир неча ой муқаддам имзоланганига қарамай, «Парк де Пренс»ни тарк этишни ўйлаяпти.

Маълумот учун, Франция чемпионатининг янги мавсумида Мбаппе 14 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида эса 8 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, турнир тўпурари бўлди. Финалда Аргентинага қарши ўйинда у учта гол урди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг