Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рекорд жарима ва 13 йил қамоқ: Хитойда миллиардерни нега қамашди?

Рекорд жарима ва 13 йил қамоқ: Хитойда миллиардерни нега қамашди?

Фото: «Ведомости»

Бугун, 19 август куни Шанхай суди хитойлик-канадалик миллиардер Сяо Цзянхуа устидан ҳукм чиқарди: тадбиркор 13 йил қамоқда ўтиради, унга қарашли Tomorrow Holdings конгломерати эса 55,03 млрд юан ($8,1 млрд) жарима тўлайди — бу жарима Хитой учун рекорд миқдорга айланди, ёзмоқда Reuters.

Сяо ва унинг компанияси давлат жамғармаларини ноқонуний ўзлаштириш, ишониб топширилган мулкдан ноқонуний фойдаланиш ҳамда амалдорларни сотиб олиш (пора бериш)да айбдор деб топилди.

Таъкидланишича, миллиардер айбига иқрор бўлгани ва етказилган зарарни қоплаб беришга розилик бергани учун унга нисбатан юмшоқроқ жазо қўлланган.

Сяо Цзянхуа ХХР коммунистик партияси тепасидагилар билан қалин алоқада бўлган. Судда таъкидланишича, 2001–2021 йиллар мобайнида Сяо молиявий назоратдан соқит бўлиш ва ноқонуний даромад орттириш мақсадида давлат амалдорларига акциялар, кўчмас мулк, пул ва ҳоказо кўринишларда тинмай пора бериб келган.

Сяо — Канаданинг ҳам фуқароси. Бироқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Хитой қонунчилиги иккифуқароликни тан олмайди, шу боис Сяо канадалик консулларнинг мададига умид қилмаса ҳам бўлади.

Журналистларнинг ёзишларича, Сяо Цзянхуа 2017 йилнинг январида Гонконгдаги меҳмонхонада ғойиб бўлганидан бери у ҳақда биронта маълумот йўқ эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг