Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рэмбо»нинг рафиқаси 25 йиллик турмушдан сўнг ажрашишни истамоқда

«Рэмбо»нинг рафиқаси 25 йиллик турмушдан сўнг ажрашишни истамоқда

Машҳур актёр Силвестр Сталлоненинг рафиқаси, собиқ модель Женнифер Флавин 25 йиллик турмушдан кейин ажрашиш учун ариза берди, деб ёзади TMZ нашри суд ҳужжатларига таяниб.

Унда ажралиш сабабини ҳам келтирилган. 

Aжрашиш тўғрисидаги ариза Флорида штати судига 19 август куни берилган. Флавин эрини биргаликдаги жамғармаларини атайлаб исроф қилганликда айблаган. Aёлнинг таъкидлашича, бу оила бюджети ҳолатига салбий таъсир кўрсатган.

Флавин сарфланган маблағлар учун моддий компенсация талаб қилади, шунингдек, актёрнинг умумий мулкни тасарруф этишни тақиқловчи суд қарорини олишни хоҳлайди.

Aжралишдан кейин Флавин Палм-Бичдаги уйига эгалик ҳуқуқини қўлга киритишни кутмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг