Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рейтинги паст Олаф Шолц қайта сайланиш учун курашади

Рейтинги паст Олаф Шолц қайта сайланиш учун курашади

Фото: DW

Германияда етакчи коалицияни бошқараётган Социал-демократик партия 2025 йил февралида муддатидан аввал ўтказиладиган сайловда канцлерликка Олаф Шолц номзодини кўрсатди.

Ҳозирги ҳукуматни бошқараётган Олаф Шолц қайта сайланиш ниятида эканини билдирди, бироқ йирик немис сиёсатчилари орасида унинг рейтинги энг паст — 31,4 фоиз. Бошқа бир социал-демократ, мудофаа вазири Борис Писториус эса аксинча, энг юқори рейтингга эга сиёстачи эди — 52,8 фоиз.

ГСДПнинг кўзга кўринган аъзолари ва ҳудудий бўлимлари ҳам Писториус тарафида эди. Бироқ партия раҳбариятидаги кўпчилик Шолцга содиқ қолди. Ва якунда улар ғолиб чиқишди: пайшанба куни Писториус канцлерликка ҳаракат қилмаслигини маълум қилди.

INSA ижтимоий институти маълумотларига кўра, Шолцнинг рейтинги бошқа номзодлар — Фридрих Мерц (ХДИ/ХСИ блоки) ва Роберт Ҳабек (90/Яшиллар иттифоқи)никидан паст.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг