Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду — «Манчестер Юнайтед»нинг энг ёмон футболчиси

Роналду — «Манчестер Юнайтед»нинг энг ёмон футболчиси

Фото: Reuters.

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Whoscored талқини бўйича Aнглия премьер-лигасининг 4-тури доирасида «Саутгемптон»га қарши ўйинда энг ёмон футболчига айланди.

Португалиялик футболчига портал 6,1 балл берди. Фақат бразилиялик Фред Роналдудан пастроқ ҳисоб олди, аммо у иккинчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқадагина майдонга тушди.

Учрашувда Манчестер жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Роналду билан шартнома 2023 йилнинг ёзида тугайди, аммо уни яна бир йилга узайтириш имконияти бор. Жорий мавсумда Роналду бор-йўғи битта ўйинда тўлиқ ўйнади ва уч марта захирадан майдонга тушди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг