Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду таслим бўлмоқчи эмас

Роналду таслим бўлмоқчи эмас

Криштиану Роналду Португалия миллий терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлиш орзусидан воз кечгани йўқ.

Шунинг учун у терма жамоани тарк этиш ниятида эмас ва ЖЧ-2026да ҳам ўйнашни истамоқда. Ўша вақтда у 41 ёшга кирган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли ҳужумчи ноябр ойида «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланди.

Ҳужумчи декабр ойи охиригача Саудиянинг «Ан Наср» клубига ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг