Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналдунинг қимматбаҳо «Bugatti»си ЙТҲга учради

Роналдунинг қимматбаҳо «Bugatti»си ЙТҲга учради

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қимматбаҳо Bugatti Veyron автомобили Испаниядаги Мальорка оролида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Қиймати қарийб 2 млн. долларлик машина газ баллонлар сақланадиган анжомлар омборига бориб урилган. Машина ичида футболчининг ўзи бўлмаган, балки ишчиларидан бири ҳайдаган.

Полиция маълумотига кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Жабрланганлар йўқлиги айтилган. Айни пайтда испан полицияси суриштирув ўтказмоқда.

Роналду ҳозирги кунда оиласи билан Мальоркада таътилда дам олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг