Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Афғонистондаги элчихонасини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти

Россия Афғонистондаги элчихонасини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти

Москва Афғонистондаги Россия элчихонаси яқинида содир этилган терактдан сўнг элчихонани эвакуация қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда РФ президентининг Афғонистондаги махсус вакили Замир Кабулов маълум қилган.

«Ҳатто бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрилгани йўқ. Бундай режа кутилаётгани ҳам йўқ», – дейди Кабулов «Россия 1» телеканали мухбирининг, мамлакат элчихонасининг ишини тўхтатиши ва дипломатларнинг эвакуация қилиниши кутиляптими, мазмунидаги саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, теракт жорий йил 5 сентябр куни эрталаб элчихона дарвозаси олдида содир бўлган ва унда дипмиссиянинг икки нафар ходими ҳалок бўлгани айтилган эди. Айни вақтда РФ элчихонаси теракт бўйича суриштирув олиб бораётган Афғонистон ҳукумати хавфсизлик хизмати билан алоқани кучайтирган ҳамда элчихона қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қаттиқ қўриқловга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг