Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Россия – Арманистондан кет!», «Россия – душман». Арманистонда Россияга қарши митинг бўлиб ўтди

«Россия – Арманистондан кет!», «Россия – душман». Арманистонда Россияга қарши митинг бўлиб ўтди

Кеча, 22 ноябрь куни тунда Арманистон пойтахти Ереванда КХШТ саммити арафасида Россияга қарши митинг бўлиб ўтди.

Тармоқда Россияга қарши намойиш видеолари пайдо бўлди, оломон орасида Франция, АҚШ ва Украина байроқларини кўриш мумкин. Шунингдек, акцияда «Россия – Арманистондан кет!», «Россия – душман» шиорлари янгради.

Акция Еревандаги КХШТ саммити арафасида, Россия президенти Владимир Путиннинг шаҳарга келиши арафасида, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Арманистонга келиши куни бўлиб ўтди.

Россия раҳбари Владимир Путин ташриф давомида Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан икки томонлама учрашув ўтказиш ниятида.

Маълумот учун, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ереванда КХШТ саммити бўлиб ўтади, унга Арманистон бош вазири Никол Пашинян раислик қилади. Унда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Россия президенти Владимир Путин ва Беларус президенти Александр Лукашенко иштирок этиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг