Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия бир кунда Украинага 120 дан ортиқ ракета учирди

Россия бир кунда Украинага 120 дан ортиқ ракета учирди

Бугун Россия Украинага янги ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Украина раҳбари девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

Ракета ҳужуми 29 декабрь куни содир бўлган. Подолякнинг қайд этишича, бу муҳим инфратузилмани йўқ қилиш ва тинч аҳолини оммавий равишда ўлдириш мақсадида амалга оширилган.

«Биз «тинчликпарварлар»нинг кейинги таклифларини ва провокацияларнинг номақбуллиги ҳақидаги баёнотларини кутамиз», — дейди Подоляк.

Украина бўйлаб ҳаво огоҳлантириши эълон қилинганидан сўнг, мамлакатнинг энг йирик шаҳарлари - Киев, Харьков, Львовда, шунингдек, бир қатор вилоятларда портлашлар содир бўлган.

Украинская правданинг ёзишича, Киевнинг турли туманларида бир-иккита портлаш овози эшитилган. Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти бу ҳаво ҳужумидан мудофаа иши эканлигини таъкидлади. Бироқ пойтахтнинг Дарнитский туманида ракета парчалари хусусий бино ва автомобилга зарар етказган ва ёнғин бошланган.

Маълумотларга кўра, Киевда 4 киши жароҳат олган. Ҳаммаси бўлиб Киев осмонида 16 та ракета уриб туширилган.

Украина вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Максим Марченкога кўра, Одесса вилояти осмонида 21 та ракета уриб туширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг