Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия «дўст бўлмаган» давлатлар рўйхатини кенгайтирди

Россия «дўст бўлмаган» давлатлар рўйхатини кенгайтирди

Россия ҳукумати дўстона муносабатда бўлмаган хорижий давлатлар рўйхатини кенгайтирди.

Қабул қилинган ҳужжатга кўра, «дўст бўлмаган» давлатлар учун Россия ҳудудида жойлашган элчихоналар, консулликлар ва давлат идораларининг ваколатхоналарига ходимларни ёллаш имкониятини тўлиқ тақиқлашгача бўлган чекловлар назарда тутилмоқда.

Кенгайтирилган рўйхатга қуйидаги давлатлар ҳам кирди:

  • Греция,
  • Дания,
  • Словения,
  • Хорватия,
  • Словакия.

Март ойи бошида ушбу рўйхатга Австралия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи давлатлари, Исландия, Канада, Лихтенштейн, Монако, Янги Зеландия, Норвегия, Жанубий Корея, Сан-Марино, Сингапур, АҚШ, Тайван, Украина, Черногория, Швейцария ва Япония киритилган эди.

Россия ҳукуматига кўра, «дўст бўлмаган» мамлакатлар рўйхати якуний эмас ва кенгайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг