Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия «дўст бўлмаган» мамлакатлар сонини яна оширди

Россия «дўст бўлмаган» мамлакатлар сонини яна оширди

Россия ҳукумати «дўст бўлмаган» мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхатини кенгайтирди. 

Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси сайтида хабар берилди.

Рўйхатга Буюк Британиянинг Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлаган Гернси ва Ман ороллари, шунингдек, Россия Банки, Россия Молия вазирлиги ва бир қатор кредит ташкилотлари билан ҳар қандай операцияларни тақиқлаган Багама ороллари киритилган.

Бунгача «дўст бўлмаган» давлатлар рўйхати 22 июл куни ҳам тўлдирилган эди. Унга Хорватия, Словакия, Словения, Греция ва Дания кирди.

Март ойи бошида ушбу рўйхатга Австралия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи давлатлари, Исландия, Канада, Лихтенштейн, Монако, Янги Зеландия, Норвегия, Жанубий Корея, Сан-Марино, Сингапур, АҚШ, Тайван, Украина, Черногория, Швейцария ва Япония киритилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг