Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Молдова элчисини мамлакатдан чиқариб юборди

Россия Молдова элчисини мамлакатдан чиқариб юборди

Кеча, 9 ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Кишинёвнинг ҳаракатларига жавоб тариқасида Молдова элчихонаси ходимини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.

Маълум қилинишича, 9 ноябрь куни Молдова элчиси Лилиан Дарий вазирликка чақирилган, унга республиканинг Москвадаги элчихонаси ходимини персона нон грата деб эълон қилгани юзасидан норозилик нотаси топширилган.

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Молдова республика ҳудудига ракета қулагани учун Россия элчихонаси ходимини мамлакатдан чиқариб юборган эди. Мамлакат расмийлари Украина энергетика объектларининг ўққа тутилиши Молдованинг энергетик хавфсизлигига таҳдид солаётганини таъкидламоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 31 октябрь куни Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган ракета республика ҳудудига қулаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг