Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия: қисман сафарбарликка тортилмайдиганлар рўйхати эълон қилинди

Россия: қисман сафарбарликка тортилмайдиганлар рўйхати эълон қилинди

Россия Мудофаа вазирлиги қисман сафарбарликка тортилмайдиган фуқаролар тоифаларига аниқлик киритди, деб ёзмоқда «ТАСС».  

Вазирликка кўра, бир қатор ташкилотлар ходимлари қисман сафарбарликка жалб этилмайди.

Жумладан:

  • ахборот технологиялари соҳасида ишловчи аккредитациядан ўтган ташкилотлар ходимлари;
  • Россия алоқа операторларида ва алоқа воситалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, шунингдек, Россия Федерациясининг умумий фойдаланишдаги алоқа воситалари ва линиялари фаолиятининг барқарорлиги, хавфсизлиги ва яхлитлигини таъминлаш билан шуғулланадиган шахслар;
  • Ахборот ва алоқа соҳасидаги ташкилотлар ҳамда давлат «тизим ташкил этувчи» деб топган оммавий ахборот воситалари ходимлари;
  • тўлов тизими ташкилотлари ҳамда молия бозори инфратузилмасида ишловчи шахслар қисман ҳарбий сафарбарликка жалб қилинмайди.

«Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штабига тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган фуқароларнинг рўйхатлари фуқароларни сафарбарлик учун ҳарбий хизматга жалб қилишдан озод қилиш учун асос бўлади», – дейилади РФ Мудофаа вазирлиги маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг