Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия «қора рўйхати»даги сиёсатчи Украина президентлигига номзодини қўймоқчи

Россия «қора рўйхати»даги сиёсатчи Украина президентлигига номзодини қўймоқчи

Алексей Арестович.

Фото: president.gov.ua

Украина президенти девони бошлиғининг маслаҳатчиси, ҳарбий эксперт Алексей Арестович мамлакат президентлиги учун курашиш режаси билан ўртоқлашди. Бу ҳақда у таниқли журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида маълум қилган.

А.Арестович президент Владимир Зеленскийнинг сиёсий фаолиятига халал бермаслиги, у лавозимини бутунлай тарк этгачгина сайловда қатнашишини қайд этган.

Украинанинг амалдаги президенти В.Зеленский 2019 йил 20 майдан буён ушбу вазифада фаолият юритиб келмоқда. Мамлакат қонунчилигига кўра, президент 5 йил муддатга сайланади. Навбатдаги сайлов эса 2024 йил 31 март куни ўтиши кўзда тутилган. Қайд этиш жоизки, Зеленский яна бир ваколат муддати давомида президентлик қилиш ҳуқуқига эга.

Украина президенти девони бошлиғининг маслаҳатчиси А.Арестович аввалроқ мамлакатда давом этаётган уруш қачон якунланиши борасида тахминини илгари сурган эди.

Эслатиб ўтамиз, Арестович 2019 йили берган интервьюсида Россия 2021 ёки 2022 йилда Украинага қарши уруш бошлашини башорат қилган.

Эътиборга молик жиҳати, мутахассис рус ҳарбийлари Қрим ва Беларусь орқали кириши, Киев қамал қилиниши, мамлакат ракета зарбаларига учраши каби тафсилотларгача аниқ баён қилган.

Украина матбуоти хабарига кўра, Зеленский жамоасидаги етакчи мулозимлардан саналган Арестович айни пайтда хавфсизлик важидан муқим уй-жой сотиб олмай, ижара уйларда яшашни афзал кўрмоқда. У Россия йўқ қилишни мақсад қилган украиналик амалдорлардан бири экани айтилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг