Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия рус тилини билмаган мигрантларга жарима солмоқчи

Россия рус тилини билмаган мигрантларга жарима солмоқчи

Россия Ички ишлар вазирлиги муҳожирларнинг рус тилини билиш даражасига қараб жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловини камайтириш ва шу орқали уларни ўқишга рағбатлантиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ИИВнинг Миграция бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.

Бунга кўра, мигрантлар учун рус тили ҳамда Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билиш даражасига қараб қатъий белгиланган аванс шаклида тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига чегирма коеффициентини жорий этиш таклиф этиляпти.

Таклифга кўра, чегирма мигрантларнинг базавий билими учун – 10 фоиз, ўртача даражаси учун – 15 фоиз, энг юқори даражаси учун – 20 фоиз, рус тилида эркин сўзлашувчилари учун – бирданига 50 фоиз чегирмалар кўзда тутилади.

Казаковага кўра, ойлик дастлабки тўловни камайтириш коеффициенти рус тилини ўрганишни рағбатлантириш учун ишлатилиши мумкин. Шунингдек, у тил рейтингини жорий этишни таклиф қилди. Казакованинг айтишича, мамлакатга келган мигрант «мослашув давридан ўтгач, яъни бир ёки уч ойдан сўнг тилни билиш рейтингидан» ўтиши керак бўлади.

Агар мослашиш давридан кейин (1-3 ой) ҳам мигрантнинг бу борадаги кўрсаткичлари паст бўлаверса, у «мослашув тўловини» тўлашга мажбур қилинади, яъни унга жарима солинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг