Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия шимолида ҳаво ҳарорати -73 даражагача совиб кетди (фото)

Россия шимолида ҳаво ҳарорати -73 даражагача совиб кетди (фото)

Фото: NGS24.ru

Россиянинг Красноярск ўлкаси шимолида ҳаво ҳарорати -73 даражагача тушиб кетди. ТВК телеканалини хабардор қилган маҳаллий аҳолига кўра, Красноярск шаҳридан қарийб 1500 километр олисдаги Ессей посёлкасида 11 январ куни шу ҳарорат қайд этилган.

Ессей қишлоғида 700 дан ортиқ одам яшайди.

Таъкидланишича, бу — ессейликлар кўрган қаҳратонларнинг энг совуғи, одатда қиш фаслида бу ерларда ҳаво ҳарорати узоғи билан -45-50 даражагача совирди.

Марказий иситиш тизимига фақат ижтимоий муассасалар уланган, оддий аҳоли хонадонларини электрда ёки ўтин ёқиб иситмоқда.

«Оёқни иссиқ сақлаш учун албатта қалин пайпоқ ҳамда пийма ёки унта кийиш шарт. Битта куртка билан узоққа боролмайсан, пўстин керак. Қўлқопсиз кўчада бир дақиқа ҳам туриб бўлмайди. Энг муҳими — тананинг очиқ жойларини совуқ олдириб қўймаслик ва ҳуда-беҳудага кўчага чиқмаслик керак», — дея тавсия берган ессейлик бир одам.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг