Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия терма жамоаси Евро-2024 дан маҳрум этилди

Россия терма жамоаси Евро-2024 дан маҳрум этилди

Фото: RT

Россия терма жамоаси 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионатининг саралаш босқичи учун қуръа ташлашда иштирок этмайди.

Қуръа 9 октябр куни Франкфурт-Майн шаҳрида ташланади.

Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германияда бўлиб ўтади. Унда UEFAга аъзо 24 милий жамоа қатнашади.

Россия терма жамоасининг қуръадан четда қолишига сабаб — Россия терма жамоалари ва клубларининг ушбу ташкилот ўтказадиган барча мусобақаларга қўйилмаслиги ҳақидаги UEFAнинг февралдаги қарори, дея изоҳлади Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида, Россия Украинага қўшин киритиши ортидан, UEFA ва FIFA Россия терма жамоалари ва клубларига ўз майдонларида халқаро мусобақалар ўтказишни тақиқлаган, кейинчалик, уларни ўз мусобақаларидан чиқариб юборганди.

Шу сабабли Россия терма жамоаси ЖЧ-2022га чиқиш имкониятини йўқотган, Москванинг «Спартак» клуби Европа лигасидан чиқариб юборилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг