Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик Ғарбга таҳдид солмоқда» – Столтенберг

«Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик Ғарбга таҳдид солмоқда» – Столтенберг

Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик Ғарб дунёси тартибига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Норвегияда бўлиб ўтган анжуман чоғида маълум қилди.

«Уларни бошқа дунё тартибини хоҳлаётгани бирлаштиради. Гап шундаки, улар бизнинг қадриятларимизни баҳам кўрмайдилар ва эркинлик ва демократияга бўлган ишончимизни бузадиган манфаатларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади. Бу хавфли дунёда иттифоқ мамлакатлари бир-бирига ёпишиб олишлари керак», – дейди у.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой томонлари ўртасида иқтисодиёт ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Бундан ташқари, Столтенберг Пекин Москвани Украинада махсус ҳарбий операция ўтказгани учун қоралашдан бош тортганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Хитой НАТОни мавжуд вазиятда айблайдиган «рус қиссасини» тарғиб қилмоқда, шунингдек, Россиянинг альянс эшикларини янги аъзолар учун ёпиш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг