Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Хитой ижарага олган денгиз терминалига ракета зарбалари берди — Украина

Россия Хитой ижарага олган денгиз терминалига ракета зарбалари берди — Украина

Николаев денгиз порти (урушдан олдин).

Фото: Ukrainian Shipping Magazine

Украина ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Россия Николаев денгиз портидаги Хитой корпорацияси ижрага олган терминалга ракета зарбалари берган.

Ракета зарбалари оқибатида қиймати 26 млн АҚШ долларига тенг 17 минг тонна кунгабоқар ёғи йўқ қилинган, деди Украина ТИВ расмий вакили Олег Николенко. Хитой ижарага олган яна бир терминал ҳужум хавфи остида, дея қўшимча қилди у.

«Николаев портининг ўққа тутилиши Россия Украинага қарши урушни тўхтатиши учун Пекин фаолликни кучайтириши муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди. Биз Хитой томонини, шу жумладан, ўз мамлакати корхоналари мулкини ҳимоя қилиш учун ҳам, Москвадан Украинанинг энг муҳим инфратузилмаларига ҳужумларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг