Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига оид чеклов бекор бўляпти

Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига оид чеклов бекор бўляпти

Россияда Ўзбекистон фуқароларини меҳнат бозорига жалб этиш бўйича янги қарор қабул қилинди. Яъни, эндиликда меҳнат муҳожирларининг қурилиш ва агросаноат мажмуасида ишлаш бўйича киритилган миқдорий чекловлар олиб ташланади. 

Бу ҳақда рус ҳукуматининг Ўзбекистон фуқароларини Россия меҳнат бозорига жалб этиш бўйича пилот лойиҳани назарда тутувчи қарори қабул қилинди.

Шунингдек, мазкур қарорда мамлакатга кириб келаётганлар учун тиббий талаблар ҳам пасайтирилиши белгиланган.

Эндиликда, коронавирус ёки эмлаш учун мажбурий тест ўрнига улар Ўзбекистонда фақат россиялик шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтишлари керак бўлади, иш берувчилар эса буни ташкил этиш харажатларини тўлайди.

Шу билан бирга, қарор билан Саноат ва савдо вазирлиги томонидан рўйхатга киритилган енгил саноатда хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи Россия юридик шахслари томонидан Ўзбекистондан ишчиларни ёллаш имконияти берилади.

Қайд этилишича, мазкур қарор Украинадаги уруш туфайли қисман сафарбарлик бошланганидан кейин «Гайдар» Иқтисодий сиёсат институти томонидан аниқланган енгил саноатда кадрларнинг рекорд даражадаги етишмаслиги фонида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил март ойида Россияда меҳнат муҳожирлари танқислиги кузатилаётгани, бунинг натижасида эса қурилиш саноатида меҳнат муҳожирларига эҳтиёж сезиларли ошгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари сони қурилиш ва агросаноат мажмуасида 11 минг кишидан ошмаслиги керак бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг