Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги юртдошларимизнинг иш ҳақлари ундириб берилди

Россиядаги юртдошларимизнинг иш ҳақлари ундириб берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги вакили Черноречье қишлоғидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган «Китаев Валерий» корхонасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз мурожаатини ўрганди.

Маълум бўлишича, Хитой фуқароси бўлган корхона раҳбари Цин Лю Сзнь ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатарини олиб қўйиб, 2022 йил март ойидан бери иш ҳақларини бермасдан ишлатган.

Вакиллик аралашуви натижасида, 5 нафар юртдошимизнинг паспортлари олиб берилди ва 606 400 рубль (10 000 АҚШ долларидан ортиқ) иш хақлари ундириб берилди.

Шунингдек, иш берувчи вакиллари Россия Федерациясининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг