Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

РШТТЁИМ Андижон филиали диспетчери қўлга тушди

РШТТЁИМ Андижон филиали диспетчери қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Улуғнор туманида ишга ва ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, РШТТЁИМ Андижон филиали диспетчери О.П. фуқаро М.ни ушбу филиалга ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш ҳамда қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан бирига сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига, жами 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг