Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рулда жони узилган ҳайдовчи қабр қазаётганларни босиб кетди

Рулда жони узилган ҳайдовчи қабр қазаётганларни босиб кетди

Ямайкада қуролли шахс томонидан отилган ҳайдовчи машина бошқарувида жони узилиб, уч кишини уриб кетган. Бу ҳақда Jamaica Star нашри хабар тарқатди.

Полицияга кўра, 10 июль куни Уэстморленд округида яшовчи 46 ёшли Хопетон Стюарт ўзининг машинасида асосий кўча бўйлаб кетаётган эди. Маҳаллий вақт билан соат 19:30 атрофида у йўлда тўхтайди. Шу пайт номаълум шахс унга қарата ўқ узади.

Стюарт машинага югуриб бориб, рулга ўтиришга муваффақ бўлган ва катта тезликда воқеа жойидан қочишга уринган. Кўп ўтмай, машина бошқарувни йўқотади ва йўл бўйида қабр қазаётган уч кишини босиб ўлдиради. Полиция етиб келганида Стюарт рулга тирмашиб турар, унда ҳаёт белгиларидан нишона йўқ эди. Кейинчалик ўлим сабаби бош қисмидаги ўқ жароҳати сифатида кўрсатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг