Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рус амалдори фуқаролик олган марказий осиёликларга таҳдид қилди

Рус амалдори фуқаролик олган марказий осиёликларга таҳдид қилди

Кирилл Кабанов.

Россия Федерациясининг Коррупцияга қарши кураш миллий қўмитаси раиси Кирилл Кабанов кескин баёнот билан чиқди.

Унинг қайд этишича, Владимир Путин томонидан эълон қилинган қисман сафарбарлик доирасида охирги 10 йилликда Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) мамлакатлари вакиллари учун бир йил муддатга мажбурий ҳарбий хизматни ўташ бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

«Ҳарбий бурчни бажаришдан бош тортган тақдирда нафақат уни, балки унинг оила аъзоларини ҳам Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш керак.

Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши юқорида кўрсатилган мамлакатлар ҳукумати томонидан ўз фуқароларининг урушда ихтиёрий равишда иштирок этишини (бунинг учун улар ўз ватанларида жиноий жазога тортилади) тақиқлашига жавоб бўлади», қайд этди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлигиБош прокуратура,  Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқишган эди.

Бунга қадар Россиядаги ҳуқуқшунос мигрантларни ҳам ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ва бунинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди.

Мубашшир Аҳмад «бу урушда қатнашиш шаръан ҳаром!» эканини қайд этганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг