Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саакашвили Украина олигархлар ва айирмачилар туфайли парчаланишини айтди

Саакашвили Украина олигархлар ва айирмачилар туфайли парчаланишини айтди

Фото: «Федеральное агентство новостей»

Грузиянинг собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ раҳбари Михаил Саакашвилининг фикрига кўра, Украина мафия давлатига айланган, у ерда бутун давлат Пётр Порошенко ва Ринат Ахметов каби олигархларга тегишли. Бу ҳақда у жума куни Австриянинг «Die Presse» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Украина олигархларнинг катта иқтисодий манфаатлари туфайли мафия давлатига айланмоқда. Украина капиталининг 70 фоизи еттита олигархга тўғри келади ва уларнинг энг асосийси давлатнинг ярмига эга бўлган Пётр Порошенко ва Ринат Ахметовдир», — деди Саакашвили. Бундан ташқари, унинг фикрига кўра, давлат амалда давлатлигини қилмаяпти, мамлакатда Порошенко фойдаланаётган яримҳарбий уюшмалар фаолият юритмоқда. Шу каби қуролли гуруҳлар Ички ишлар вазири ва Ахметовда ҳам бор. Украина иқтисодиёти турғунлик босқичида турибди, иқтисодий ўсиш 2 фоизга тенг ва бу 13 фоизли инфляция шароитида заиф кўрсаткичдир.

Шу билан бирга Саакашвили Украина яқинда бўлиниб кетиши мумкинлигини айтди. «Мамлакат жануби ва шарқида иқтисодиёт ўлиб бормоқда. Буковина ҳамда Карпатортида бир нечта этник озчилик қатламлари истиқомат қилади. Улар руминлар ва венгерлар. У ерда ҳам худди шарқдаги каби айирмачилик ҳаракатлари бўй чўзмоқда. Кўплаб украинлар кўчиб кетишмоқда. Буларнинг барчаси давлатнинг емирилишига ва жиноийлашувига олиб келади», — деди Саакашвили.

Шу билан бирга, Саакашвили Одесса губернатори бўлган вақтида унда ислоҳотлар учун пул бўлмаганини маълум қилди. «Пулсиз, Киевнинг ёрдамисиз ва маҳаллий мафиянинг қаршиликлари туфайли ҳеч нарса қилолмадим», — деди у.

Аввал хабар берганимиздек, 12 февраль куни Грузиянинг собиқ президенти Киевда қўлга олиниб, Полшага чиқариб юборилган эди. У ерда у Украинага қайтишга ҳаракат қилишдан тўхтамаслигини айтди. Чоршанба куни у Ҳолландияга келди ва ўша куниёқ вақтинча яшаш учун рухсатнома олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг